Мирзиёев Озарбайжон Президенти Алиевни табриклади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни мамлакат Мустақиллик куни билан қутлади. Бу ҳақда “Ap.az” хабар берди

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Алиевга йўллаган мактубида унинг Озарбайжонда олиб бораётган истиқболли ички ва ташқи сиёсати, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотлари бугунги кунда муносиб натижалар бераётгани, Озарбайжоннинг халқаро майдондаги мавқейи ва обрўси доимий равишда ошиб бораётганини эътироф этган. 

Ўзбекистон Президенти сўнгги йилларда икки қардош халқнинг умумий интилишлари, очиқ ва самарали мулоқот, олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашинуви ифодаси бўлган яқин биродарлик муносабатлари натижасида ўзаро стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлаган. Мирзиёев , шунингдек, Илҳом Алиевнинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган. 

“Ишончим комилки, Озарбайжонга яқин келажакдаги ташрифимиз кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларимизда янги тарихий даврнинг бошланиши бўлиб, ҳамкорлигимизни орзу-истакларимиз ва мавжуд имкониятларимизга мос равишда янада юқори босқичга олиб чиқади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртингиз ҳаётидаги ушбу унутилмас ва қувончли кунда Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва мамлакатингиз, қардош Озарбайжон халқига тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги бебаҳо фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман”, дейилган Шавкат Мирзиёевнинг табригида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг