Мирзиёев Нукусдаги овул аҳолиси билан учрашди 

Жамият 9255
image

Бугун, 3 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига борди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашган. 

“Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди”, дейилади хабарда. 




Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳолатни Нукусда давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш деб баҳолади.

Шундан сўнг, кеча, 2 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга етиб борди ва қорақалпоқ халқи билан мулоқот қилди. 

Шунингдек, Президент Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини маълум қилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 3.2
t
×