Мирзиёев Назарбоевни таваллуд куни билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилади.

"Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июлда Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида туғилган. У 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон президенти бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made