Мирзиёев Навоийда Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда
Жамият
−
25 Ноябрь 2022
5872Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Сессияда Навоийда охирги уч йил давомида 2 миллиард АҚШ долларилик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани қайд этилган. Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион долларлик экспортга эришилган.
Қайд этилишича, яқинда ишга тушган “Балпан-тоғ” ва “Томди-булоқ” конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.
Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатида Турбай конини кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда. Пистали конида олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Сессияда маълум қилинишича, келаси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианит тузи чиқариш каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь