Мирзиёев нарх ошишига хотиржам қараган ҳокимлар масаласини кўриб чиқишни буюрди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга айрим туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Президент раислигидаги 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Мажлисда Фарғона, Жомбой, Элликқалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилган.

Ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайган бўлишига қарамасдан, кўплаб масалалар нарх-наво ошиб, одамлар норози бўлганидан сўнг, “қўл бошқаруви” билан ҳал бўлаётгани таъкидланган. Масалан, нарх қимматлагани учун 61 турдаги истеъмол маҳсулотларига нисбатан божхона божлари бекор қилинган.

Жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари ушбу маҳсулотларни мамлакат ичида кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлашни ўйламаётгани танқид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир Абдулла Ариповга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Абдулла Арипов ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made