Мирзиёев мисрлик тадбиркор билан 1,2 млрд долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди
Local
−
29 May 2023 7630 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди.
Учрашувда компаниянинг Ўзбекистонда қўшма “йўл харитаси” доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, томонлар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Мисрга борган ва у ерда мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашганди.
Live
All