Мирзиёев Коштага телефон қилди
Жамият
−
23 Январь
5453Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 январь куни Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президенти Антониу Коштани Европа Кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасибаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани ва барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Маълумот учун, турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди, Европа компаниялари билан лойиҳалар портфели 30 миллиард еврога етди. Ўтган йили ўта муҳим минерал ресурслар соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, «яшил» иқтисодиёт, маданият ва бошқа йўналишларда самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ўзаро муносабатларнинг бутун мажмуини ривожлантиришга жиддий туртки бўлишига ишонч билдирилди.
Ўзбекистон етакчиси ва Еврокенгаш раҳбари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.