Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоселектор ўтказади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида махсус брифинг ўтказилди. Унда Асадов Президентнинг жорий ҳафтадаги режалари билан ўртоқлашди.

Маълум қилинишича, бу ҳафта Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган. Унда давлат органлари раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилиши кутилмоқда.  
 
Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг