Мирзиёев Корея Президентини Регистонга олиб борди
Жамият
−
15 Июнь 2024 9733 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқанд шаҳрида давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, Қонунчилик палатасидаги корейс депутат Виктор Пак ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл давлатлар ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолаганди. Маълум қилинишича, Жанубий Корея етакчисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат имзоланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь