Мирзиёев Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 8 апрель куни Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериди.

Билдирилишича, давлат раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрида собиқ теннис корти биноси ўрнида киберспорт аренаси ташкил этилган. 1 минг 200 томошабинга мўлжалланган асосий зал замонавий ҳолатга келтирилган. Шунингдек, бу ерда 12 та ўқув ва машғулот хоналари, мажлислар зали, 35 ўринли ётоқхона ҳамда кафетерий мавжуд.

Арена универсал бўлиб, бокс, кураш, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка бўйича халқаро мусобақаларни, “Беш ташаббус” тадбирларини ўтказиш ҳам мумкин. Мажмуа таркибидаги IT академиясида ёшларга компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар, график дизайн, дастурлаш, робототехника ва бошқа йўналишлар ўқитилади. Бу соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” тизимини амалга ошириш режалаштирилган.  

Давлат раҳбари бу ерда кибер спорт, шахмат, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатди, ёшлар билан мулоқот қилди.

“Бугун Жиззахнинг кўп жойларида бўлдик, янги лойиҳаларни бошладик. Албатта, вилоятнинг иқтисодиёти, бунёдкорлик кўлами аввалгидан анча юқори. Лекин энг муҳим ютуқ - ёшларимизнинг ҳаракати, нияти, ўзига ишончи. Биз белгилаб олган Стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Ташриф давомида мутасаддилар арена фаолиятига доир режалар хусусида сўзлаб берди. Хусусан, жаҳон чемпионатларида иштирок этиш учун турли даражадаги турнирлар ғолиблари билан дўстлик мусобақалари ўтказилади.

Ҳар бир йўналиш бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларни профессионал спортга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига сафари давомида Шароф Рашидов туманидаги адир ёнбағрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрган ва тумандаги Туёқли маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити ва даромадлари билан қизиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жиззах Киберспорт аренаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made