Мирзиёев Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Жамият
−
12 Апрель 2023 5849 1 дақиқа
Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Цинь Ганни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Цинь Ган Ўзбекистонга Самарқандда бўлиб ўтадиган Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун келган.

У Мирзиёев билан учрашувда унга ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Учрашув давомида кейинги йилларда товар айирбошлаш икки баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони уч баробар кўпайгани, Хитойдан 11 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилингани қайд этилган.

Ўзбекистон етакчиси Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва “Марказий Осиё - ХХР” саммитига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, ҳозирда техник ҳужжатлари тайёрланаётган “Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини тез фурсатда амалга ошириш аҳамияти муҳокама қилинган.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь