Мирзиёев Хитой Раисига таъзия йўллади
Жамият
−
06 Май 16655 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод асадов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, 4 май куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида дарё қайиқларининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлганди. Тўртта кема кучли шамол туфайли ағдарилиб кетди. 84 киши сувга тушиб кетган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь