Мирзиёев Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
08 Июль
2807Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.
Остона шаҳридаги ШҲТ саммити доирасида ўтган олий даражадаги самарали музокаралар натижалари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирилган.
"Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, айниқса, камбағалликни қисқартириш дастурини, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва "яшил" энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш режаларини қатъий қўллаб-қувватлаётгани тасдиқланди", дейилади хабарда.
“Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.
Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.
Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфуций институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган.
Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш назарда тутилгани қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь