Мирзиёев халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни Бутунжаҳон сузиш федерацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни қабул қилди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, спорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, мамлакатда профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

“Ушбу халқаро спорт ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан шерикликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда сув спорти турлари учун замонавий ва ҳаммабоп инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатда йирик халқаро мусобақалар, Осиё Олимпия кенгаши Ассамблеяси йиғилиши ва Олимпия қўмиталари ассоциациясининг йирик тадбирларини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон спорт Ол Сонийни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг