Мирзиёев кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини айтди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ташрифи вақтида кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини маълум қилди.

Ушбу ташриф давомида Президент сўнгги йилларда Умра ва Ҳаж сафарларига қатнов сони кўпайтирилганини таъкидлади.

“Умрага хоҳлаганча рухсат бериляпти. Ҳаж сафарлари карра-карра кўпайди. Эътиқод инсоннинг юрагида, бағрида, кўнглида бўлади”, дейди Мирзиёев.

Шундан сўнг, Президент муфтий ва мадраса талабаларидан кимда қандай таклиф бўлса, эшитишга тайёр эканини билдирди. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Умрага боришга имконияти етмайдиган кам таъминланганлар учун давлат томонидан ёрдам берилишини сўради.

“Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли танлов қилиб берсангиз, хоҳлаганингизча ёрдам бераман. Ҳақиқий кам таъминланганларнинг истаги албатта ижобат бўлади. Уларнинг рўйхатини шакллантириб беринг. Керак бўлса, у ердаги раҳбарларга ҳам айтиб, уларни алоҳида-алоҳида кутиб оладиган қилиб ташкиллаштирамиз”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра Мирзиёев кам таъминланганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг