Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 3 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади. Президент хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев ШҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг