Мирзиёев Қозоғистонга боради
Жамият
−
26 Октябрь 2023
10518Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остонага бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 3 ноябрда Туркий давлатлар ташкилоти(ТДТ)нинг Х юбилей саммити бўлиб ўтади. Тадбирда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Шунингдек, саммитда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон етакчилари ҳам қатнашади.
Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати 1 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон, 2 ноябрда эса Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатда бўлишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Елисей саройи Қозоғистонга сафардан сўнг Эммануэль Макрон 2 ноябрь куни Ўзбекистонга келишини эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь