Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафарини муддатидан аввал тугатиб, пойтахтга қайтди
Жамият
−
25 Февраль 2022
19038Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафарини муддатидан бир кун олдин якунлади. Давлат раҳбари кеча, 24 февраль куни кечқурун Тошкентга қайтиб келди.
Президент Матбуот хизмати 23 февраль куни бошланган ташриф илк бор 3 кун давом этишини маълум қилганди.
Президент Мўйноқдан бошланган икки кунлик ташриф давомида Орол денгизининг қуриган тубини бориб кўрди, у ердаги ўрмон барпо этиш ишлари билан танишди. Шунингдек, у Тахтакўпир ва Шуманай туманларида ҳам бўлди. Беруний туманида Президент шамол электр станциясининг илк тамал тошини қўйди.
Мирзиёев Нукусдаги “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғинида пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхонани, “Зеке Терек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги уй-жой мажмуаси қурилиш майдончасини кўздан кечирди.
Ташриф сўнггида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази фаолияти билан танишди ва пойтахтга қайтди.