Мирзиёев Қорабоғда от томошасига борди (видео)
Жамият
−
03 Июль
9313Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, мажмуага Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам ташриф буюрган.
Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишган. Меҳмонлар эътиборига Қорабоғнинг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги “Зафар” номли маданий дастур тақдим этилган.
Маълумот учун, Ағдам шаҳри Озарбайжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда – янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.
“Иморат” мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.
Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилганди.
LiveБарчаси