Мирзиёев Қирғизистонга ўзи билан Умурзоқовни ҳам олиб борди
Жамият
−
21 Июль 2022 16271 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу йирик тадбирга ўзи билан Президент Администрациясининг янги раҳбари Сардор Умурзоқовни ҳам олиб борган ва У Президентлар ўтирган столдан ўрин олган.
Шунингдек, стол атрофида бошқа мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари қаторида Ўзбекистон ташқи сиёсати масъули Владимир Норовни ҳам кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёевга Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Матбуот котиби Шерзод Асадов, Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июль куни Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди. 2018 йилдан 2022 йилнинг 8 июлига қадар ушбу лавозимда Зайнилобиддин Низомиддинов ишлаган. Бироқ, у бу даврда Президентнинг хорижий сафарларида ҳамроҳлик қилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь