Мирзиёев Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича вакилини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 15 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатар қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида раис ал-Маррий Мирзиёевга Қатар Амири Тамим ибн Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Шунингдек, унда муҳим халқаро тадбир – Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган "Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун" глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилган.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қатар Али Муҳсин ал-Маррий Тамим ибн Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made