Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
5388Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий даражадаги келишувлар доирасида мамлакатда бўлиб турган Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Қатар давлатидаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси билан Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Хусусан, Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва тураржой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темирйўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.
“Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳалар қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига етиб борган, уни Қатар бош вазири – Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олганди.
Шу куни Мирзиёев Доҳада мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашган эди. Эртаси куни эса Мирзиёев Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь