Мирзиёев Қашқадарё ва Бухорога инвестиция киритган АҚШ компанияси директорини қабул қилди
Жамият
−
26 Май 2023
9346Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Air Products компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.
Президент компания раҳбарини 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг учта саноат газ ускунасини харид қилиш бўйича келишувни муваффақиятли якунлангани ва тегишли битим имзолангани билан табриклаган.
Шунингдек, Air Products яна бир йирик лойиҳада – камида 700 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида MTO технологияси асосида газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этаётгани қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда “яшил” водород соҳасини ривожлантириш бўйича яна бир асосий ҳамкор – Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси иштирок этаётган истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган.