Мирзиёев қандай камчиликка йўл қўйди? Президентликка номзод Ворисова жавоб берди

Жамият 20653

Aмалдаги Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдаги камчиликлардан бири бу – қарорларнинг ижроси таъминланмаслигидир, дейди Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова. Бу ҳақда у бугун, 6 сентябрь куни ХДПнинг ХII қурултойидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Матбуот анжумани давомида QALAMPIR.UZ журналистининг “Aмалдаги Президент қандай хатоларга йўл қўйяптики, сиз уларни тўғриламоқчисиз?”,  деган саволига номзод Ворисова қуйидагича жавоб берди:

“Aмалдаги Президентимиз жуда катта инқилобий ўзгаришларни амалга оширди. У инсоннинг олиб бораётган сиёсати ва амалга ошираётган ўзгаришлари, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати дунёда жуда катта эътирофга сабаб бўлди. Лекин, сиёсатда биз танқид қилаётган нарса шуки, жуда тўғри қабул қилинган қарорларнинг ижроси таъминланмаслигидир. Барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз, жуда тўғри қарорлар қабул қилиняпти. Халқ манфаати ўйланяпти, лекин биз узоқ қишлоқларга борадиган бўлсак, шу хабарлардан одамларнинг хабарсизлиги ёки ижроия органларининг буни етарли даражада амалга оширмаганлигига гувоҳ бўляпмиз. Бизнинг асосий эътирозимиз ижроия органларига”.

Aввалроқ, қурултойда Ўзбекистон Президенти сайловида Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш ҳақида якдил қарор қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Мурод Бердиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3
t
×