Мирзиёев Италияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг июнь ойида Италияга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Италиянинг “Vista” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкентга келган Италия Мудофаа вазири Гуидо Крозетто Президент Мирзиёев шу йил ёзда Италияга бориши, у ерда Италия Президенти Сержио Маттарелла, Бош вазир Жоржиа Мелони ва Ташқи ишлар вазири Антонио Тажани билан музокаралар ўтказиши режалаштирилганини айтган.

Гуидо Крозетто Ўзбекистон Президентининг Римга ташрифи мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашини таъкидлаган.

Маълумот учун, Гуидо Крозетто Ўзбекистонга сафари доирасида Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан учрашган ва Президент Мирзиёев қабулида бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг