Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 25 ноябрь куни Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига етиб борганди. Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Президент кейин Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ислом Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг