Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади

Жамият

image

Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Тожикистон Президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни ва Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этганди.

Маълумот ўрнида, Тожикистон Мустақиллик байрамини эртага, 9 сентябрь куни нишонлайди. Бундан 30 йил аввал яъни 1991 йилнинг худди шу санасида Тожикистон Олий Мажлиси (Шурои Олии Жумҳурии) сессиясида “Тожикистон Республикасининг мустақиллиги тўғрисида” қарор ва баёнот қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг