Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни табриклади

Жамият 2364
image

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тожикистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва биродар Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Президентлар жорий йил 10-11 июнь кунлари Тожикистонга олий даражали ташри якунлари бўйича қабул қилинган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталдилар. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, етакчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×