Мирзиёев “Газпром нефть” раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
08 Июль 6112 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 июль куни "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефть-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Дюков жорий йил 13 май куни ҳам “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди.