Мирзиёев G20 доирасидаги саммитда иштирок этиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади.

Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.

Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммитнинг мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида, шу жумладан иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made