Мирзиёев Фарғонадаги кечиктириб бўлмас 8 масалани санаб берди

Жамият

image

Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. 

Унда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова модераторлик қиляпти. Учрашув эса вилоятнинг Бағдод туманидаги янги аҳоли турар-жой массивида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналиклар билан учрашувда вилоятда кечиктириб бўлмас, энг долзарб масалаларни санаб берди:

  1. Вилоят аҳолиси сони ва унинг ўсиш суръати бўйича мамлакатда энг юқори ўринларни эгаллайди (аҳоли сони 3 миллион 850 минг нафар). Бугунги кунда  20 мингга яқин оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили 30 мингдан зиёд янги оилалар ташкил бўлиши ҳам  уй-жойга бўлган талабни оширмоқда. 
  2. Сўх, Олтиариқ, Тошлоқ, Қувада ичимлик суви таъминоти даражаси 50 фоиздан паст. Риштон, Бешариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида ҳам, аҳвол яхши эмас.
  3. Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари етарли ривожланмаган. Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарларининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими кўп йиллар маблағ ажратилмагани оқибатида издан чиққан.
  4. 9 минг километр ички йўллар таъмирталаб аҳволда.
  5. Сўнгги беш йилда вилоятда электр энергияси истеъмоли 1,3 баробарга ошгани боис, электр тармоқлари, трансформатор ва подстанцияларнинг 40 фоизи таъмирга муҳтож.
  6. Аҳолининг 1 миллион нафарида турли хил сурункали касалликлар мавжуд (республика ҳудудлари орасида 1-ўрин). 
  7. 236 та мактабнинг юкламаси  қувватларидан анча юқори. Келгуси беш йилда ўқувчилар сони 62 мингтага кўпаяди. 
  8. Вилоятда 160 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига  қўшимча 50 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 110 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг