Мирзиёев фаолиятининг бош мезонини маълум қилди 

Жамият 5324
image

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Маросимда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва фаолиятининг бош мезони ҳақида гапирди. 

“Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади”, дейди Мирзиёев.

Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилган Мирзиёев инсон қадри тушунчасига тўхталиб ўтди. 

“Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз”, дейди Мирзиёев. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 3
t
×