Мирзиёев эртага яна сафарга чиқади
Жамият
−
26 Октябрь 2022
12430Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ва минтақа мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шу кун кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь