Мирзиёев Эронга боради
Жамият
−
17 Июнь 2023
7920Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан жорий йилнинг 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Теҳронда Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ушбу мамлакат йирик илм-фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг маҳсулотлари намойиш этиладиган “Эроннинг инновасиялар ва технологиялар соҳасидаги ютуқлари” номли кўргазмага боради.
Ташриф доирасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент шу йилнинг 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан Италияда бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь