Мирзиёев Эрдўған билан Хоразмга жўнаб кетди
Жамият
−
30 Март 2022
10751Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 март куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Давлат раҳбари у ерда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамроҳлик қилади. Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Маълумки, 29-30 март кунлари Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу унинг сўнгги олти йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган учинчи расмий ташрифидир.
Ражаб Тойиб Эрдўғанга ушбу ташрифда анъанага кўра Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмина Эрдўған ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф доирасида Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди ва мулоқот якунлари бўйича қўшба баёнот ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича 9 та шартнома имзоланди.
LiveБарчаси