Мирзиёев экспорт суръатини пасайтираётган уч сабабни айтди

Жамият 8461
image

Ўзбекистонда экспорт суръати жуда паст. Бунга асосий учта сабаб бор. Буларнинг асосийси масъул давлат идоралари экспортни ўзининг устувор вазифаси сифатида билмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилишда айтиб ўтди. 

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, дейди Президент.

Шунингдек, йиғилишда ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

•  стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

•  стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

•  ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 352
Рейтинг: 3
t
×