Мирзиёев демократик йўлдан қайтмаслигини тасдиқлади

Жамият 7355
image

Ўзбекистон 6 йил аввал бошланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмайди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилаётган тантанали маросимдаги нутқида сўз очди. 

Президентга кўра, бугунги Ўзбекистон ва унинг халқи кечагисидан анча фарқ қилади. 

“Бир ҳақиқатни айтишга барча асосларимиз бор: бугунги Ўзбекистон – бу кечаги Ўзбекистон эмас, бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас”, дейди Президент. 

Унинг қайд этишича, ҳукумат пандемия ва глобал инқирознинг салбий таъсирига қарамасдан эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға бормоқда. 

“Ҳаммамиз яхши тушунамизки, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи реннесанс пойдеворини яратиш осон эмас. Бундай улуғ вазифанинг шарти ва мезонлари кўп. Аммо энг муҳим ва ҳал қилувчи омил –  демократик ислоҳотлар йўлидир. 

Шу боис халқимиз манфаатига тўла жавоб берадиган бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз Қанчалик қийин бўлмасин, фақат ва фақат олдинга қараб борамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
t
×