Мирзиёев Чарльз III ни Қирол бўлгани билан табриклади
Жамият
−
12 сентябр 2022 3693 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз Учинчига унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мактубда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ишонч ва юксак ҳурмат руҳидаги кенг қамровли шериклик келгусида ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилган.
Давлат раҳбари қиролга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ҳамда ғоятда шарафли фаолиятида улкан ютуқлар, дўст Бирлашган Қироллик халқига эса тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилаган.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр