Мирзиёев бу ҳафта икки муҳим учрашувда қатнашади
Жамият
−
29 Март 2021
6375Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошланган янги ҳафтада иккита муҳим учрашувда иштирок этади. Бугун, 29 март куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Президентнинг ҳафталик кун тартиби ҳақида Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълумот берган. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова Telegram’даги каналида хабар қолдирди.
Хабарда қайд этилишича, бундан буён Президент фаолияти бўйича доимий равишда брифинглар ўтказиб борилади.
Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бугун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Эртага, 29 март куни олий даражадаги музокалар бўлиб ўтади. 10 га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташриф 31 март куни якунига етади.
Шунингдек, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади. Таъкидланишича, саммит Туркистон (Қозоғистон)да бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Пандемия сабаб саммит видеоанжуман тарзида ўтказилади.