Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Барқарор ривожланиш мақсадларига тезкор эришиш борасида БМТ институтлари, шу жумладан ЕИК билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун махсус дастур доирасида самарали ҳамкорлик қилинаётгани қайд этилди. Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши  ҳамда “Яшил макон” дастурини, юк ташишларни рақамлаштириш ва тўқимачилик саноати лойиҳаларини амалга ошириш   масалаларида алмашинувларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Суҳбатда БМТ ЕИК билан устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Мирзиёев Европа иқтисодий комиссияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг