Мирзиёев Бишкекда Афғонистон Президенти билан учрашди
Жамият
−
13 Июнь 2019 4154 1 дақиқа
ШҲТнинг Бишкек саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.
Ўзбекистон раҳбари турли даражадаги икки томонлама мулоқотлар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ҳамда ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб этишга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.
Президент Ашраф Ғани Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель