Мирзиёев БАА вазирини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Маҳтумнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон – БАА дўстлиги ва стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг январь ойида БААга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Кейинги йилларда БАА ҳукумати билан 40 дан ортиқ йўналишларда 300 дан зиёд ташаббуслар, жумладан, “Ҳукумат акселератори”, “Бир миллион дастурчи” ва “Ёш етакчилар” каби муҳим дастурлар амалга оширилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қабул қилинаётган янги беш йиллик дастурни кенг кўламда амалга ошириш зарурлиги таъкидланган.

Бюрократияни камайтириш, сунъий интеллект соҳасида 5 миллион нафар промпт-муҳандисни ўқитишда БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш ҳамда “Ёш авлод” ва “Китоб челленжи” лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик режаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги “Қаср аш-Шати” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг