Мирзиёев “Арқадағ” билан қўнғироқлашди

Жамият 4759
image
-

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сермаҳсул парламентлараро мулоқот, шу жумладан минтақавий форматда ҳам ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбари Туркманистон томонини жорий йил 12-13 май кунлари Ашхобод шаҳрида халқаро тадбирлар – Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган.

Форум ишини мунтазам йўлга қўйиш, унинг доимий фаолият юритадиган котибиятини тузиш таклифи қўллаб-қувватланган.

Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×