Мирзиёев Алиев билан телефонда мулоқот қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Жорий йил июнь ойида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишдаги сезиларли ютуқлар мамнуният билан қайд этган.

Август ойи бошида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, транспорт ва савдо вазирларининг биринчи учрашуви самарали ўтказилган.

“Жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш 70 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, ипакчилик ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция фондини тез фурсатда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбарлари амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим эканини таъкидлаган. Шу маънода, келгуси кузда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилган. Бўлажак кўп томонлама учрашувлар, шу жумладан Самарқанд шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг режаси ва кун тартиби кўриб чиқилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг