Мирзиёев 15 мингга яқин ўқувчи контракт сабаб коллеж ва техникумда ўқишни тўхтатганини айтди

Жамият 5845
image

Ўзбекистонда жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда қайд этилишича, 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда. 

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

“Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди”, деган Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

Шунингдек, бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид остига олинган.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3
t
×