Чет элда жанг қилиб, қайтганимиздан кейин “чақиришарди” – Шоҳасан Мирзаматов

Спорт

image

Аралаш яккакурашчи Шоҳасан Мирзаматов Ўзбекистонда ММА тақиқланган вақтларда катта қийинчиликларга учрагани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди. 

Унга кўра, мазкур спортга қўйилган тақиқлар сабаб кўплаб ўзбекистонлик спортчилар чет давлатларга чиқиб, ўша мамлакат ёки клуб шарафини ҳимоя қилишга мажбур бўлган. 

“Ҳозир ҳаммаси зўр. ММА Ўзбекистоннинг ўзида ҳам анча ривожланиб кетди. Бу спортга энди қадам қўяётган ёшлар учун жуда кўп имкониятлар яратилган. Бироқ авваллари Ўзбекистонда бу спорт таъқиқланган эди ва шу сабабдан бизга ўхшаганлар четга чиқиб жанг қилиб келар эди. Буларнинг барчаси жуда қийин кечган. Ҳатто жанг қилиб қайтганимиздан кейин, “чақиришарди”. Ким олиб борди, нимага бординг, ким жавоб беради каби саволлар бериларди. Шу каби ҳолатлар Ўзбекистонда ҳам ММА ассоциацияси иш бошлагунига қадар давом этиб келди”, дейди Мирзаматов. 

Шунингдек, ММА устаси ҳозирда кўплаб халқаро мусобақаларда ютуққа эришаётган спортчиларнинг ҳокимлар томонидан доимий тақдирлаб келинаётганига ҳам алоҳида тўхталди.

“Қайсидир спортчи ютиб келса, дарров ҳокимлик томонидан пул, уй ёки машина билан тақдирланади. Бу ҳолатни кўпчилик салбий баҳоламоқда, бироқ бундай ўйлаш нотўғри, чунки шу йўл билан уларда янги ғалабаларга бўлган иштиёқни уйғотиш мумкин”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳасан Мирзаматовнинг захира жангчиси сифатида ёки UFC президентининг Dana Whiteʼs Contender Series промоушени орқали ташкилот билан шартнома имзолаши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА Шоҳасан Мирзаматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг