Мирзаҳалилов даъвогарлик жангида ғалаба қозонди
Спорт
−
17 Февраль 2024 6429 1 дақиқа
Кеча, 16 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бокс бўйича IBA Champions Night турнири ўтказилди. Турнирда ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам иштирок этди.
Ярим енгил вазнда мексикалик Луис Родригесга қарши рингга кўтарилган Мирзаҳалилов бутун жанг давомида устунликни ўз томонида сақлаб турди ва якунда ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба туфайли Мирзаҳалилов ўз вазн тоифасида IBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди. Мексикалик Луис Родригес эса профрингдаги биринчи мағлубиятини қабул қилди.
Шундай қилиб 28 ёшли Мирзаҳалилов профессионал фаолиятидаги бешинчи ғалабасини тантана қилди.
Live
Барчаси