Португалия – Ўзбекистон ўйинини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шаҳрлайдиган бўлди
Sport
−
22 June 4772 1 minute
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Спорт” телеканали орқали Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради. Бу ҳақда телеканал бош режиссёри Хуршид Мирзааҳмедов маълум қилди.
Шунингдек, “Футбол ТВ” телеканалида мазкур баҳсни Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев шарҳлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади.
Ҳозирча “К” гуруҳида 3 очко жамғарган Колумбия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Португалия ва Конго ДР жамоалари 1 очкодан тўплаб, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса биринчи турдан кейин очкосиз қолган ҳолда тўртинчи поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Ўзбекистон учрашувини марокашлик ҳакам Жалол Жайед бошқариб боради.
Live
All