Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди
Олам
−
05 Июль
2621Бугун, 5 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг “Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш” мавзусида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида, шунингдек, “яшил” иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш борасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёевнинг Озарбайжонга бориши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси