Миришкор тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲда ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
02 Июнь 2022
11829Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бекзод Боборажабов йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, воқеа кеча, 1 июнь куни соат тахминан 3:20да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган. Мазкур ҳудуддан ўтган йўлда Gentra ва Hovo юк машинаси тўқнашган.
Оқибатида Gentra’да йўловчи сифатида кетаётган Бекзод Боборажабов вафот этган. Машинада бўлган яна икки киши тан жароҳати олган.
Маълумот учун, Бекзод Боборажабов 2020 йил 12 июль куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
LiveБарчаси